Трамп ташрифига тайёргарликми: АҚШ ҳукуматининг 2 муҳим вакили Ўзбекистонга келади
Улар ҳукумат вакиллари билан учрашиб, иқтисодий ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қиладилар.

АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау 26–30 октябр кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради.
Сержио Гор ва Кристофер Ландау Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан учрашиб, иқтисодий ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.
Одатда бу даражадаги шахсларнинг ташрифи президент Доналд Трампнинг ташрифига тайёргарлик мақсадида амалга оширилади. Қолаверса, Трампнинг айнан Ўзбекистонга ташрифи ҳақида олдин ҳам бир неча бор бонг урилганди.
Эслатиб ўтиш керак, Сержио Гор 1986 йил 30 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган.