platina.uz
Жаҳон

Боливияда АҚШ билан яқинлашув тарафдори бўлган номзод президент бўлади

Мамлакатда социалистларнинг бир неча ўн йиллик бошқаруви тугайди. Боливия Жанубий Американинг энг камбағал давлатларидан бири саналади. 

Боливияда АҚШ билан яқинлашув тарафдори бўлган номзод президент бўлади

Боливияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида Христиан Демократик партияси (ХДП) номзоди Родриго Пас ғалаба қозонди.

Мамлакат Олий сайлов трибунали эълон қилган дастлабки натижаларга кўра, бюллетенларнинг 97 фоизи санаб бўлинган.

Ушбу натижаларга кўра, ўнг марказчилар йўналишини ифодаловчи 58 ёшли Христиан-демократик партияси сиёсатчиси 54,53% овоз тўплади.

Унинг рақиби, собиқ президент, “Туто” лақаби билан танилган ва консерватив кучлар вакили Хорхе Кирога сайловчиларнинг атиги 45 фоизининг қўллаб-қувватлашига эриша олди.

Янги президентнинг расмий инаугурация маросими 8 ноябрга белгиланган.

Боливия тарихида биринчи бўлиб ўтказилган сайловларнинг иккинчи босқичида Родриго Паснинг ғалаба қозониши Боливия ва Лотин Америкаси сиёсатидаги етакчи сўл ҳаракати – Социализм томон ҳаракат партиясининг (МАС) 20 йиллик ҳукмронлигига якун ясади.

Сайлов кампанияси давомида Пас кенг қамровли ислоҳотлар зарурлигини таъкидлади. У иқтисодий эркинликларни кенгайтириш, ишлаб чиқариш ва савдони рағбатлантириш, кичик ва ўрта бизнес учун қулай кредитлар беришни назарда тутувчи “ҳамма учун капитализм” консепциясини тақдим этди.

Собиқ давлат раҳбари Хайме Паз Заморанинг (1989–1993) ўғли Родриго Паз сўнгги 42 йилдаги энг чуқур иқтисодий инқирозлардан бирида лавозимга киришади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid