ЖЧ-2026га йўл олган терма жамоалар сони 22 тага етди
Африка ва Жанубий Америкада янги жамоалар номи маълум бўлди, Европада эса ҳали кураш давом этмоқда.

2026 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўл олган терма жамоалар сони 22 тага етди.
Сўнгги кунларда бўлиб ўтган ўйинларга кўра Африка ва Жанубий Америка қитъаларидан янги жамоалар финал босқичга йўл олишди.
Европада ҳали ўйинлар давом этмоқда. Аммо бугунги ўйинларда Англия Латвияни ва Португалия Венгрияни ютса, мундиалга қадам қўйишади.
Ўзбекистон ЖЧ йўлланмасини аллақачон ҳал қилиб бўлган. Янги бош мураббий Фабио Каннаваро бошчилигида терма жамоамиз кеча Уругвайга қарши ўртоқлик ўйинида 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
ЖЧ-2026га йўл олган жамоалар:
- Мезбонлар: Канада, Мексика, АҚШ;
- Осиё: Ўзбекистон, Эрон, Австралия, Япония, Иордания, Жанубий Корея;
- Африка: Жазоир, Марокаш, Тунис, Миср, Гана, Капо-Верде;
- Океания: Янги Зеландия;
- Жанубий Америка: Аргентина, Бразилия, Колумбия, Эквадор, Парагвай, Уругвай.