platina.uz
Жамият

Яна бир ҳоким ўринбосари пора билан ушланди

У ер ажратиш ва юқоридаги танишлари орқали расмийлаштириш эвазига 15 минг доллар сўраган.

Яна бир ҳоким ўринбосари пора билан ушланди

Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокимининг инвестиция бўйича ўринбосари мансаб мавқеидан фойдаланиб, бир фуқародан 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 200 АҚШ доллари олган.

У туман ҳудудидан ўтган катта йўл бўйида 400 метр узунликдаги зовурни ёпиқ тизимга ўтказган ҳолда, бунинг ҳисобига юзага келадиган 60 сотих ер майдонида ҳар бири 30 кв/м бўлган жами 8 та савдо дўкони қуриш учун ер ажратиш ва тегишли ҳужжатларни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ўринбосари қолган 14800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозир ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари ва 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid