platina.uz
Жамият

Андижондаги каналда сув тошиши кузатилди

Оқибатда бир нечта аҳоли яшаш хонадонларининг томорқасига сув кирган. Ҳозирда канал суви тўхтатилган.  

Андижондаги каналда сув тошиши кузатилди

Андижонда канал тошиб кетиши сабаб, уйларнинг томорқасини сув босди. Вилоят ФВБ бу ҳақда маълумот берди.

Жорий йилнинг 11 октябр куни Андижон тумани "Қумкўча" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи СРК-1 маҳаллий каналида сув хажми ортиб кетгани хисобига қирғоқ ва дамбаларидан қисман сув тошиб чиққан. Натижада бир нечта аҳоли яшаш хонадонларининг томорқасига сув кирган.

Ҳозирда Ирригация тармоқлари бошқармаси томонидан ушбу маҳаллий каналга сув ташлаш тўхтатилган. Дамба ва қирғоқни мухандислик техникалари билан тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Ҳодиса жойига ФВБ, ҳокимлик, қутқарув бўлинмалари ҳамда Ирригация тизимлари куч ва воситалари етиб борган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid