platina.uz
Жамият

Савдо-саноат палатаси раисига ўринбосар тайинланди

Шаҳло Ибрагимова тайинловга қадар “Микрокредитбанк” АТБ бошқарув раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди. 

Савдо-саноат палатаси раисига ўринбосар тайинланди

Савдо-саноат палатаси раисига ўринбосар тайинланди.

Ибрагимова Шаҳло Алимбаевна Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик асосларига ўқувларни ташкил этиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шаҳло Ибрагимова 1975 йилда Хоразм вилоятида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1995 йилда банк тизимида бошлаган. Шу йиллар давомида Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Марказий сайлов комиссияси ва Президент Девонида масъул лавозимларда фаолият юритган.

Тайинловга қадар “Микрокредитбанк” АТБ бошқарув раиси ўринбосари сифатида ишлаб келган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid