platina.uz
Иқтисод

Яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларнинг савдоси автоматик чекланади

Бу рақамли маркировка тизими жорий қилинган товарлар учун амал қилади. Ушбу тартиб 2026 йил 1 мартдан бошлаб жорий этилади. 

Яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларнинг савдоси автоматик чекланади

Яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларнинг савдоси автоматик чекланади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилади.

“Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–296-сон, 06.10.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан бошлаб рақамли маркировка тизими жорий қилинган товарларнинг яроқлилик муддати ўтган бўлса, уларнинг савдоси ушбу тизим орқали автоматик равишда чекланади.

Бунда рақамли маркировкаланган муддати ўтган товарларга назорат-касса техникаларида харид чеки чиқарилмайди.

2025 йил 15 октябрдан 2027 йил 1 январга қадар тажриба тариқасида нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда “сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини ўтказиш тартиби жорий этилади.

Истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш самарадорлигини ошириш мақсадида 2025 йил 1 декабрдан бошлаб “истеъмолчи–тадбиркор–нодавлат нотижорат ташкилотлар–давлат органлари” тизими жорий этилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid