platina.uz
Спорт

Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон аралаш жанг санъати (MMA) ассоциацияси раиси этиб сайланди

ИИВ раҳбари бир вақтнинг ўзида волейбол федерацияси раиси ҳам саналади. 

Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон аралаш жанг санъати (MMA) ассоциацияси раиси этиб сайланди

Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон аралаш жанг санъати (MMA) ассоциацияси раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда хабар Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Instagram саҳифасида маълум қилинди.

Ўзбекистон MMA ассоциацияси 2019 йил ноябр ойида ташкил этилганди. Унга дастлаб ҳозирда Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритаётган Отабек Умаров раҳбарлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, Азиз Тошпўлатов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси лавозимини ҳам эгаллаб келяпти. Бу лавозимга у 2025 йил апрелда сайланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid