platina.uz
Иқтисод

Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади

Янги тартиб 2026 йил 1 январдан йўлга қўйилади. 50 минг доллар миқдорида махсус йиғим тўлаган ва Ўзбекистонда банк ҳисобварағини очган чет эл фуқароларга енгилликлар берилади. 

Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади

Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади.

“Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–180-сон, 04.10.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан қуйидаги шартларга жавоб берадиган чет эл фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилишни назарда тутувчи чет эл фуқароларининг даромадларини солиққа тортишнинг махсус солиқ режими жорий этилади:

- 50 минг АҚШ доллари миқдорида махсус йиғим тўлаш;

- Ўзбекистон Республикасидаги махсус ваколатли тижорат банкида банк ҳисобварағини ёки махсус ваколатли крипто-биржада крипто-ҳамён очиш.

Кетма-кет ўн икки ойлик давр давомида жами 30 календар кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар улар мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турар жой кўчмас мулк объектига эга бўлганда Ўзбекистон солиқ резидентлари деб эътироф этилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid