Ўзбекистонда оққанд нархи пасайиши мумкин
Мамлакатга олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга нисбатан акциз солиғи бекор қилинади.

Ўзбекистонда оққанд нархи тушиши мумкин.
Мамлакат ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга нисбатан акциз солиғи бекор қилинади.
Ушбу амалиёт 2025 йил 1 октябрдан ишга тушади.
Бу енгиллик “Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармонида (ПФ-67-сон, 18.04.2025 й.) кўзда тутилган эди.
Ушбу ҳужжатга кўра, 20 ва ундан ортиқ ишчиси мавжуд бўлган юридик шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ижара тўловлари бўйича ҳисобланган солиқ суммаларини 2025 йил 15 июлда ва 1 декабрда бўлиб-бўлиб тўланишига рухсат ҳам берилганди.
Эслатиб ўтамиз апрел ойи бошида айрим заправкаларда метан газ нархи 4100 сўмгача ошганди.
Ўшанда бензин ва газ маҳсулотларига акциз солиғи 10 фоизгача кўтарилганди.