platina.uz
Жамият

Айрим заправкаларда метан нархи 4100 сўмгача ошди

Бензин ва газ маҳсулотларига акциз солиғи 10 фоизгача кўтарилган. 

Айрим заправкаларда метан нархи 4100 сўмгача ошди

Ўзбекистондаги айрим заправкаларда метан газ нархи 4100 сўмгача ошди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.

Нархлар ошиши 1 апрелдан кузатилган.

Рақобат қўмитаси томонидан Республиканинг ҳудудлари кесимида нархларнинг асоссиз оширилиши, рақобатга қарши келишувларнинг олдини олиш мақсадида мониторинг ишлари олиб борилган.

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” Қонунига асосан 1 апрелдан бошлаб акциз солиғи миқдорларига айрим ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, бензин ва газ маҳсулотларига акциз солиғи 10 фоизгача ошган. Қўмита ннархларнинг асоссиз оширилиши юзасидан текширувлар ўтказмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid