Бухоролик ўқитувчига BYDCHAZOR автомобили топширилди
Ромитан туманидаги 38-мактаб ўқитувчиси Биллура Икромованинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи “Йўл” филми тақдимоти ўтказилди.

Бухоролик ўқитувчи Биллура Икромовага “Президент совғаси” – BYDCHAZOR автомобили топширилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Нажот” лойиҳаси доирасида “Йўл” фильми тақдимоти бўлиб ўтди.
Унда Бухоро вилоятининг Ромитан туманидаги 38-мактаб ўқитувчиси Биллура Икромованинг ҳаёти ҳикоя қилинган.
Таъкидлаш жоиз, президент “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” арафасида соҳа ходимлари билан ўтказилган мулоқотда Биллура Икромова бошлаган эзгу ишни алоҳида эътироф этган эди.

Биллура Fullbright ТЕА дастури иштирокчиси, TESOL, ESOL ва IELTS (C1) каби нуфузли халқаро сертификатлар соҳибаси, қишлоқ қизлари учун менторлик лойиҳаси ташаббускори саналади.
Унинг ташаббуси билан йирик грантлар учун лойиҳалар тайёрланиб, юзлаб ёшлар хорижда таълим олиш ва ижтимоий дастурларда иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
Биллурага меҳнатларининг эътирофи сифатида “Президент совғаси” – BYDCHAZOR автомобили тантанали тарзда топширилди.
Мазкур филмда Биллура Икромованинг мазкур ҳаёт ва касбий йўли, эришган ютуқлари бадиий шаклда ҳикоя қилинган.