Жиззахда судя ёрдамчиси қўлга олинди
У мирзачўллик аёлни турмуш ўртоғи билан ўзаро ажримини тезлаштириб, эр-хотин ўртасидаги мол-мулкнинг бир қисмини олишида ёрдам бериш эвазига пора сўраган.

Жиззахда судя ёрдамчиси 300 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди судья ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Мирзачўл туманида яшовчи аёлнинг ишончига киради.
Хусусан, уни турмуш ўртоғи билан ўзаро ажримини тезлаштириб, эр-хотин ўртасидаги мол-мулкнинг бир қисмини олишида ёрдам бериш эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у ўзининг хизмат хонасида сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда судья ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бир неча кун аввал Термизда ҳам судя ёрдамчиси қўлга олинганди.
У маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш бўйича айбланувчига нисбатан енгиллик яратиб бериш эвазига пул талаб қилган.