platina.uz
Маданият

Актёр ва сўз устаси  Шерқўзи Ғозиев вафот этди

У "Телеминиатюралар театри", "Экран хандаси", " Шанба нонуштадан сўнг" каби ҳажвий кўрсатувлар орқали танилганди. 

Актёр ва сўз устаси  Шерқўзи Ғозиев вафот этди

Актёр, режиссёр ва сўз устаси Шерқўзи Ғозиев вафот этди. У 75 ёшни қарши олганди.

Шерқўзи Ғозиев 1950 йилнинг 8 майда Фарғона вилояти, Бувайда туманида дунёга келган. Островский номли институтининг актёрлик бўлимига сиртдан ўқишга кириб, 1976 йили муваффақиятли тугатган.

1970 йилдан "Телеминиатюралар театри" да роллар ижро этишни бошлади. "Экран хандаси"," Шанба нонуштадан сўнг" кўрсатувлари ва киноларда, "Наштар" киножурналларида роллар ижро этди. 1990 йилда "Қалбим наволари" деб номланган шеърлар тўплам китоби нашр этилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid