platina.uz
Жамият

Кадастр агентлиги кўчмас мулклар бўйича хатолик сабаб мурожаат йўллади

Барча маълумотларни ягона тизимга бирлаштириш жарёнида айрим фуқаролар номига аслида уларга тегишли бўлмаган мулклар бирикиб қолган. 

Кадастр агентлиги кўчмас мулклар бўйича хатолик сабаб мурожаат йўллади

Кадастр агентлиги фуқароларни кўчмас мулкка эгалик тизимидаги носозликдан огоҳлантирди.

Ўзбекистонда 8 млн.дан ортиқ кўчмас мулк объектлари мавжуд бўлиб, аввал мазкур кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар бир нечта шакллар ва тизимларда юритиб келинган.

Ҳозирда барча маълумотларни ягона тизимда бирлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Эски тизимларда маълумотлар ИННга боғлиқ ҳолатда юритилган бўлиб, ягона тизимда маълумотлар ЖШШИР (ПНФЛ) билан боғланган. Бу жараёнда (инсон омилисиз) фуқароларга тегишли бўлмаган бегона кўчмас мулк, унинг номига бирикиб қолган бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг 937-сон қонуни бўйича ялпи хатлов амалга оширилиб, маълумотларни УзКАД ахборот тизимига тўлиқ олиб ўтиш жараёнида бу каби ва бошқа масалалар бартараф қилиб келинмоқда.

Бу каби хато ва камчиликларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида, Кадастр агентлигининг 1097 қисқа рақамига қўшимча малакали ходимлар жалб этилиб, муаммони қисқа вақтда ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

"Сизда ёки яқинларингизда бу каби муаммолар кузатилган тақдирда Кадастр агентлигининг 1097 қисқа рақами ёки Давлат кадастрлари палатасининг @Dkpuz_bot телеграм боти орқали биз билан боғланишингизни сўраймиз. Хатолик тез фурсатларда ва бепул бартараф этилиши таъминланади", дейилади агентлик хабарида.

Фуқаролардан my.gov.uz; davreestr.uz; open.ngis.uz сайтларида авторизациядан ўтгандан кейин, менинг мулким бўлимига кириб маълумотларни текшириб кўриш тавсия этилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid