platina.uz
Жамият

Энергетик ичимликни реклама қилган МЧЖга чора кўрилди

Ташқи реклама ва ахборот объектлари орқали бундай турдаги ичимликларни реклама қилиш тақиқланган. Тошкентда ушбу қоида бузилгани аниқланди. 

Энергетик ичимликни реклама қилган МЧЖга чора кўрилди

Рақобат қўмитаси томонидан реклама қонунчилигини бузган МЧЖга чора кўрилди.

“Gorilla” энергетик ичимлиги рекламасини кенг тарғиб қилган “AION BEVERAGES” МЧЖга нисбатан реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан тегишли таъсир чоралари кўрилди.

Рақобат қўмитаси фуқаро мурожаати асосида ўрганишлар олиб борган. Натижада “AION BEVERAGES” МЧЖга қарашли автотранспорт воситаларида реклама қонунчилиги бузилган ҳолатлар аниқланди.

Хусусан, Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан йўлланган мурожаатда тегишли автотранспорт воситасида “Gorilla” энергетик ичимлиги рекламаси кенг тарғиб қилиниши ҳақида эътироз билдирилган.

Олиб борилган текширувларда “AION BEVERAGES” МЧЖга тегишли 106 та автотранспорт воситасида “Gorilla” энергетик ичимлиги рекламаси жойлаштирилгани оқибатида “Реклама тўғрисида”ги Қонун бузилиши аниқланди. Қонуннинг 37-моддаси талабларига кўра ташқи реклама ва ахборот объектлари орқали энергетик ичимликларни реклама қилиш тақиқланиши белгиланган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “AION BEVERAGES” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича “AION BEVERAGES” МЧЖ томонидан барча 106 та автотранспорт воситасидаги реклама тўлиқ бартараф этилиши таъминланди.

Аввалроқ қўмита 3,5 млрд сўмга яқин давлат харидларида камчиликлар аниқлаганди.

"Шарғун кўмир" буюртмачилигида ўтказилган танловда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid