platina.uz
Жамият

Катта пулни талон-торож қилишда айбланган "Samsung" ходими иши қайта кўрилади

У корхонада информацион технологиялар соҳасида ишлаган, жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди қарори билан 8,2 йилга қамалган. 

Катта пулни талон-торож қилишда айбланган "Samsung" ходими иши қайта кўрилади

2025 йил 11 сентябр куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида "Samsung" компанияси собиқ ходимига оид ажрим иши кўриб чиқилди. Суд иши нусхаси Platina.uz ихтиёрида мавжуд.

Қ.А. “SAMSUNG ELECTRONICS UZBEKISTAN” МЧЖ хорижий корхонасида информацион технологиялар соҳасида фуқаролик келишуви асосида мутахассис бўлиб ишлаган.

Унга жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2024 йил 14 майдаги ҳукмига кўра ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Шунингдек, мазкур ҳукм билан судланувчилар А.Қ. ва М.Ш. дан солидар тартибда етказилган моддий зарар 1.514.102.572,9 сўм пул маблағи МЧЖ фойдасига ундириш белгиланган.

Судланувчи А.Қ.дан етказилган моддий зарар, 548.399.300 сўм пул маблағи “KANSLER” МЧЖ фойдасига ва 207.808.800 сўм пул маблағи “BM ELMAKON” МЧЖ фойдасига ундириш белгиланган.

Суднинг ҳукмига кўра, М.Ш. ўзининг жиноий шериги А.Қ. билан ноқонуний бойлик орттириш мақсадида 1.514.102.572,9 сўмлик 81 дона компьютер техникаларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган. А.Қ. “KANSLER” МЧЖга тегишли бўлган жуда кўп миқдорни ташкил этувчи 548.399.300 сўмлик компютер-техника воситаларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани айтилган.

Унинг адвокати биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судлари ЖПК талаблари ва Олий суди Пленуми тушунтиришларига амал қилмай даъво қилган. Адвокат суд фақатгина ишончсиз ва текширилмаган сохта далилларга ҳамда манфаатдор тарафларнинг вакилларининг кўрсатмаларига таяниб, суд терговини тўлиқ ўтказмаганлиги, ҳулосалар ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ва ЖК нормалари нотўғри қўллаганлиги сабабли, суд қарорларини бекор қилишни ва А.Қ. га нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраган.

Судлов ҳайъати далил ва кўрсатмаларга асосланиб, А.Қ.га нисбатан жиноят ишни У.Р. га нисбатан жиноят иши билан бирлаштириб, биринчи инстанция судига янгидан кўриш учун юборишни лозим топди.

Тафтиш инстанцияси судида фуқаровий даъвогар Д.А. “KANSLER” МЧЖ раҳбари бўлган Р.У.ни жамият таъсисчиларини хабардор қилмасдан жамиятга тегишли жами 548.399.300 сўмлик компютер-техника воситаларини “SAMSUNG ELECTRONICS UZBEKISTAN” ХК МЧЖ вакили А.Қ. билан ўзлаштирганликлари сабабли, У.Р. ни жиноий жавобгарликка тортиш масаласини қўриб чиқиш учун жиноят ишини қайта терговга юбориш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилган.

Якуний ажримга кўра, Юнусобод туман судининг 2024 йил 14 майдаги ҳукмининг А.Қ.га оид қисми бекор қилинди ва қайта кўриб чиқиш учун ушбу судга юборилди. Унга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси ўзгартирилмаган.

Суд иши Олий суд порталидан олинди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid