platina.uz
Спорт

Муроджон Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпионини енга олмади

12 раундлик чемпионлик жанги тўлиқ давом этди. Якунда ҳакамлар япон боксчиси Наоя Иноуэнинг ғалабасини қайд этди. 

Муроджон Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпионини енга олмади

Муроджон Аҳмадалиев япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэдан мағлубиятга учради.

Нагоя шаҳрида жойлашган IG Arena мажмуасида профессионал бокс оқшоми ниҳоясига етди.

Мусобақанинг асосий баҳсида иккинчи энг енгил вазн тоифасида япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ушбу вазн тоифасида WBA йўналиши бўйича вақтинчалик чемпионлик камари соҳиби, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев билан тўқнаш келди.

12 раундлик чемпионлик жанги тўлиқ давом этди.

Якунда ҳакамлар бир овоздан япон боксчисининг ғалабасини қайд этишди. Иноуэ чемпионлик камарларини ўзида сақлаб қолди.

Шундай қилиб, 30 яшар ҳамюртимиз фаолиятидаги 16-жангида 2-мағлубиятини қабул қилиб олди. 32 ёшли Наоя эса 31-жангида ўзининг 31-ғалабасини нишонлади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid