platina.uz
Жамият

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Ёрдам озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий буюмларни ўз ичига олади. Афғонистон шарқидаги зилзилада камида 2,2 минг киши ҳалок бўлгани айтилганди. 

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Ёрдам минглаб инсонлар ҳалок бўлган даҳшатли зилзиладан жабр кўрган аҳоли учун юборилган.

Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий буюмлар ортилган 300 тоннага яқин юк Ўзбекистон халқи номидан Балх вилоятига етказилди.

Юк таркибида ун, гуруч, шакар, тушёнка, макарон, қандолат маҳсулотлари, ёғ, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош, қадоқланган ичимлик суви, 5 мингта ёпинчиқ ҳамда 10 тоннага дори воситалари бор.

Даҳшатли зилзила

Афғонистонда сўнгги йиллардаги энг кучли зилзилалардан бирида 2200 киши ҳалок бўлган. Ҳодиса 31 август куни Афғонистон шарқида кузатилди, 6,0 магнитудани ташкил этди.

Ҳалок бўлганларнинг катта қисми тоғли Кунар вилоятидан бўлган. У ерда "Толибон" ҳукумати 2205 киши ҳалок бўлгани ва камида 3640 киши яраланганини айтмоқда.

Қўшни Нангарҳор ва Лағмон вилоятларида яна 12 киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар яраланди.

Қидирув-қутқарув операциялари чоғида вайрон бўлган уйлардан юзлаб жасадлар топилди, дейди ҳукумат вакиллари. Улар қутқарувчилар ва кўнгиллилар вайроналарни тозалашда давом этаётганини қўшимча қилишган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid