platina.uz
Бизнес

Йилига 600 тоннадан ортиқ муқобил гўшт ишлаб чиқарилади

“Микрокредитбанк” паррандачилик соҳасида катта ютуқларга эришаётган корхона фаолияти билан таништирди.

Йилига 600 тоннадан ортиқ муқобил гўшт ишлаб чиқарилади
Фото: Platina.uz

Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманида жойлашган “ZOXID AGRO” масъулияти чекланган жамияти “Микрокредитбанк” АТБ Ғазалкент БХО билан ҳамкорликда паррандачилик йўналишида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Бугун бир қатор оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ушбу корхонага пресс-тур уюштирилди. Пресс-тур давомида журналистларга корхона ҳақида батафсил маълумот берилди.

– Мен ўз ишимни жуда яхши кўраман. Керак бўлса, шу ерда ётиб қолиб ишлайман. Одам меҳнат қилса, роҳатини албатта, кўраркан. Айниқса, бу борада “Микрокредитбанк” катта ёрдам беради. Бу банк ходимларининг хуш муомаласига мафтун бўлиб қолганмиз. Ишлаган сари ишлагинг келаверади, – дейди “ZOXID AGRO” МЧЖ таъсисчиси Равшан Тоҳиров.

Корхона 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, асосий фаолият йўналиши паррандачиликни ривожлантиришдан иборат. Ҳозирги кунда 15 нафар доимий ишчи меҳнат қилмоқда, яқин келажакда яна 10 та мавсумий иш ўрни яратилади.

Сўнгги йилларда “Микрокредитбанк” билан ҳамкорликда “ZOXID AGRO” қатор инвестиция лойиҳаларини амалга оширди. Жумладан:

  • 2024 йил май ойида 4,5 млрд сўмлик кредит асосида замонавий асбоб-ускуналар ва доривор воситалар харид қилинди;
  • 2024 йил декабр ойида 4,5 млрд сўм кредит асосида витамин ва ем-хашак таъминоти йўлга қўйилди;
  • 2025 йил апрел ойида 1 млрд сўмлик кредит ҳисобидан корхонага қуёш панеллари ва замонавий жиҳозлар ўрнатилди.

Банк томонидан ушбу лойиҳага ажратилган жами кредит маблағлари 10 млрд сўмни ташкил этади.

Корхона йиллик 80-90 минг бош бройлер жўжа етиштириш имкониятига эга бўлиб, бу йиллик 200-250 тонна гўшт маҳсулотини ишлаб чиқаришга хизмат қилади. Умумий қувват эса йилига 600 тоннадан ортиқни ташкил этади.

“ZOXID AGRO” МЧЖнинг мазкур лойиҳалари ҳудудда иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ички бозорни сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid