Наслли она товуқ етиштириш бўйича корхона очган йирик тадбиркор

У “Микрокредитбанк”дан молиявий кўмак олгани учун 3 йилдан бери қийналмай, шу даражага етганини билдирди.

Бизнес
24 май, 16:41
Наслли она товуқ етиштириш бўйича корхона очган йирик тадбиркор

Тошкент вилоятида жойлашган Inter Agro Broiler Breeders корхонаси наслли она товуқлар ва инкубацион тухумлар етиштириш бўйича анча ривожланишга эришди.

Бугун бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ушбу корхонага пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида иштирокчилар паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита яқиндан танишишди.

– Давлатимиз раҳбарининг Венгрия ва АҚШга расмий ташрифларидаги эришилган келишувлар ишимизни анча осонлаштирди. Шу тариқа ҳозир яна янги лойиҳалар устида ишлаб, “Микрокредитбанк”дан бемалол кредит олишимиз мумкин, – деди корхона раҳбари Рустам Саидов.

Inter Agro Broiler Breeders корхонасига 2022 йилда паррандачилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида айланма маблағларини тўлдиришга наслли она товуқ жўжалари ва парранда озуқа еми сотиб олиш учун 20 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 30 млрд. сўмни ташкил этади. Банк томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам натижасида 2023 йилда 58,2 млрд. сўмлик пул айланмалари амалга оширилган. Энг муҳими, ушбу корхонада ҳозир 200 дан зиёд ишчи ўрни яратилган.

50 гектарлик ерда жойлашган мазкур корхона ҳудуди 3 та зонага бўлинади. Ҳар учала зонада жами 42 та цех ишлайди. Бир ойда 1,7-1,8 млн. дона инкубацион тухум етиштирилади. Шу тариқа мазкур йўналишда Ўзбекистонни 30 фоиз маҳсулот билан таъминлайди.

Маҳсулотларнинг 50 фоизи маҳаллий бозорга, қолган ярми эса 7 та давлат – Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Афғонистон, Тожикистон, Саудия Арабистони ва Қирғизистонга экспорт қилинади.

Маълумот учун, “Микрокредитбанк” АТБ томонидан жорий йил бошидан бери тадбиркорлик субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш учун 95 та лойиҳага жами 384,4 млрд. сўм эквивалентида маблағлар ажратилган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+