platina.uz
Жамият

Телекоммуникациялар соҳасида янги агентлик тузилади

Агентлик оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини мониторинг қилиб боради. 

Телекоммуникациялар соҳасида янги агентлик тузилади

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади.

Бу ҳақда “Телекоммуникациялар соҳасида тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–142-сон, 21.08.2025 й.) қабул қилинди.

Гап нима ҳақида?

Фармонга кўра, Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади.

Агентлик оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқланган режага мувофиқ ҳар ойда камида 1 маротаба мониторинг қилиб боради.

Агентлик молиявий ва тузилмавий жиҳатдан ҳамда ваколати доирасида қарор қабул қилишда мустақил ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади.

Янги агентликлар

Бир неча кун аввал ўтказилган президент йиғилишида Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги тузилиши маълум қилинганди. Унга қатор вазифалар юклатилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid