platina.uz
Маданият

Ўзбекистон халқ бахшиси Шоберди Болтаев вафот этди

Унинг репертуаридан “Алпомиш”, “Олтин қовоқ”, “Олланазар Олчинбек”, “Кунтуғмиш”, “Сулувхон”, “Санам гавҳари”, “Малла савдогар”, “Ойпарча” каби достонлар ўрин олган. 

Ўзбекистон халқ бахшиси Шоберди Болтаев вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Халқ бахшиси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Болтаев Шоберди Болтаевич бугун 81 ёшида вафот этди.

Жаноза 26 август соат 10:00 да Бойсун тумани “Мунчоқ” маҳалласида бўлади.

Шоберди бахши Болтаев 1993 йил Ўзбекистон Президентининг фахрий ёрлиғи, 2002 йил “Ўзбекистон халқ бахшиси” унвони, 2007 йил “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди.

Шоберди бахши Болтаевнинг репертуаридан “Алпомиш”, “Олтин қовоқ”, “Олланазар Олчинбек”, “Кунтуғмиш”, “Сулувхон”, “Санам гавҳари”, “Малла савдогар”, “Ойпарча” каби достонлар ва “Дўмбирам”, “Мехмондир”, “Тилар”, “Нима керак”, “Билмади”, “Ойпари” каби термалар ўрин олган.

Шоберди бахши Болтаев 1999 йилдан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси. 2002 йил “Ойпарча” номли термаси “Таффакур” нашриётида, 2019 йил “Малла савдогар” номли достони “Академия” нашриётида чоп этилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid