Ўзбекистон халқ бахшиси Бахшиқул Тоғаев вафот этди
У II Халқаро бахшичилик санъати фестивали ва бошқа маданий тадбирлар совриндори эди.
Ўзбекистон халқ бахшиси Бахшиқул Тоғаев вафот этди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
II Халқаро бахшичилик санъати фестивали совриндори, кўплаб республика ва халқаро танловлар ғолиби, давлат мукофотлари сохиби Бахшиқул бахши Тоғаев 64 ёшида вафот этди.
Бахшиқул бахши Тоғаев 1960 йил 25 августда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган. У 2005 йил 20 майда ўтказилган “Бахши-шоирлар”нинг вилоят кўрик-танловида 2-ўринни эгаллаган, 2007 йил 27-28 апрел кунлари “Бахши-шоирлар, жировлар ва оқинлар”нинг аньанавий 5-Республика кўрик-танловида юқори бадиий савиядаги дастури ҳамда мукаммал ижро маҳорати учун 3-ўринни эгаллаб, фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.
Шу билан бирга 2021 йил 17-20 сетябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида бўлиб ўтган II Халқаро фестивалида 3- ўрин билан тақдирланди.
"Бахшиқул Тоғаев бахшичилик санъатини ривожлантиришда, уни халқаро миқёсда кенг тарғиб этишда фидокорона хизмат қилди", дейилади хабарда.