platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев яна бир нечта тадбиркорларни мукофотлади

Жами етти нафар тадбиркор орденлар билан тақдирланди. Президент 18 август куни ҳам қатор ишбилармонларни мукофотлаш бўйича фармонни имзолаганди. 

Шавкат Мирзиёев яна бир нечта тадбиркорларни мукофотлади

Пезидент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тадбиркорлари мукофотлаш бўйича фармонни имзолади.

Улар "ишбилармонлик ва ташаббускорлик фазилатлари билан тадбиркорлик соҳасида инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келаётгани, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий объектларни қуриш, аҳоли учун кўплаб қулай шароит ва имкониятларни яратишда бошқаларга алоҳида ибрат ва намуна бўлаётгани учун" тақдирланган. Жумладан:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Абдурахимов Аваз Эргашбоевич - Яккасарой туманидаги «64 BIT» масъулияти чекланган жамияти маслаҳатчиси, Тошкент шаҳри

Ағзамов Ҳамидулла Атовуллаевич - Зангиота туманидаги «Toys Uz» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти

Зоитбеков Юсуфбек Қудратбек ўғли - Зангиота туманидаги «Lider Kabel Group» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти

Ибрагимов Рашид Хасанович - Тошкент туманидаги «Online building project» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти

Каримбаев Хўрсанджон Дадажонович - Зангиота туманидаги «Фарм Диёр» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти

«Дўстлик» ордени билан

Мусина Альфия Рахимовна - Алкоголсиз ичимликлар ва шарбат ишлаб чиқарувчилар уюшмаси раиси

Рахимбаев Айдин - Қозоғистон Республикасининг «BI Group» холдинги директорлар кенгаши раиси тақдирланди.

Тадбиркорлар ва мукофотлар

Шавкат Мирзиёев 18 август куни ҳам бир қатор тадбиркорларни тақдирлаган эди. Жумладан, Тошкент шаҳри собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.

20 август куни Президент мукофотларни тадбиркорлари топширди. Худди шу куни тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги фармон имзоланди. Унга кўра тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга 270 трлн сўм йўналтирилиши маълум қилинди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid