platina.uz
Жамият

Шерзод Шерматов поездларни телекоммуникация тармоғи ускунаси ўрнатилган ҳолда сотиб олишни сўради

Тез ҳаракатланадиган ва металл вагонларда алоқа сигналлари тарқалиши муаммо бўлади. 

Шерзод Шерматов поездларни телекоммуникация тармоғи ускунаси ўрнатилган ҳолда сотиб олишни сўради

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Транспорт вазирлигидан поездларни телекоммуникация тармоғи қурилмаси ўрнатилган ҳолда сотиб олишни сўради.

Бу ҳақда вазир "Афросиёб" поездидаги Wi-Fi қурилмасидан фойдаланиш бўйича постида ёзган.

Гап нима ҳақида?

Вазир поезддаги сафари давомида тезюрар поезддаги интернет тезлигини текшириб кўрган.

"Яқинда Бухорога поездда бориб-келишда эътибор қилсам, ҳали ҳам кўпчиликни Uztelecom Wi-Fi хизматларини ишга туширганидан хабари йўқ экан. Шахсан текшириб келиш ниятида Youtube'да фойдали китобларни яхши тушунтириб берган видеоларни кўриб келдим", дейди Шерматов.

Вазир Транспорт вазирлигига поездлар ичига қўшимча ускуна қўйишга тегишли рухсатларни олишга ёрдам беришгани учун миннатдорчилик билдирган.

"Келгусида харид қилинадиган янги поездлар бошидан ичидаги тегишли телекоммуникация ускуналари билан олинади деб умид қиламиз. Тез ҳаракатланадиган ва метал кўп ишлатилган вагонларда ташқаридаги алоқа сигналлари абонентларга етиб боришида муаммо бўлади, шунинг учун уларнинг ичида тегишли қурилма ўрнатилиши шарт", дея такидлайди амалдор.

Эслатиб ўтиш керак, поездларда хусусан "Афросиёб"да интернет сустлиги масаласи доим танқид қилиниб келинади. Поездда 2021 йилдан буён текин интернет ишлайди. Бироқ унинг ишлаши барқарор эмаслиги сайёҳлар томонидан кўтарилган. Демак, Транспорт вазирлиги тегишли қурилмалар билан жиҳозланган поездларни келтирса вазият ижобий томонга ўзгаради.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid