"Тоғлик куёв" вафот этди
Йўлчи Ортиқовнинг ўлимига юрак ҳуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.

Актёр Йўлчи Ортиқов вафот этди.
"Тоғлик куёв" филмидаги роли орқали танилган актёр ва каскадёр 51 ёшида ҳаётдан кўз юмган.
Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.
Йўлчи Ортиқов "Тоғлик куёв"дан ташқари "Аёлнинг бир макри", "Ҳаёт-мамот" ва бошқа филмларда рол ижро этган.