platina.uz
Жамият

Андижондаги ҳибсхонанинг 6 ходимига чора кўрилди

Омбудсман вакили ҳибсхонада санитария-гигиена ва моддий-техник таъминотга оид жиддий камчиликлар, канализация муаммолари ва мажбурий меҳнат ҳолатларини аниқлаган. 

Андижондаги ҳибсхонанинг 6 ходимига чора кўрилди

Андижондаги вақтинча сақлаш ҳисбхонасининг 6 ходимига интизомий чора кўрилди.

2025 йилнинг март ойида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Избоскан тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шароитларни ўрганиб, қатор камчиликларни аниқлаган эди.

Жумладан, ҳибсхонада санитария-гигиена ва моддий-техник таъминотга оид жиддий камчиликлар, канализация тизими билан боғлиқ муаммолар борлиги ва айрим маҳбусларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари қайд этилган.

Омбудсман томонидан ушбу ҳолатлар бўйича Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасига камчиликларни бартараф этиш ва шу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун тегишли чоралар кўрилишини сўради.

Омбудсманга маълум қилинишича, мониторинг якунларига кўра 6 нафар ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланган ва уларга интизомий чоралар қўлланилган.

Жумладан, 1 нафар ходим Интизомий кенгаш муҳокамасига қўйилган, 2 нафар ходимга танбеҳ, 2 нафарига эса ҳайфсан интизомий жазолари берилган. ВСҲ раҳбари эса Ички ишлар органларидан бўшатилди.

Ҳозирда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар бошланган бўлиб, уларнинг тўлиқ ҳал этилиши бўйича Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) доимий назоратини олиб боради, дейилади хабарда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid