platina.uz
Иқтисод

Meta, Apple, Google ва бошқа компаниялар Ўзбекистонга 78 млрд сўмдан ошиқ солиқ тўлади

Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 42 фоизга кўпроқ. 

Meta, Apple, Google ва бошқа компаниялар Ўзбекистонга 78 млрд сўмдан ошиқ солиқ тўлади

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 78 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлаган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 72 та хорижий компания томонидан 2025 йилни I-ярим йиллигида 78,2 млрд сўм солиқ тўланган. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 42 фоизга ўсишдир.

Тўланган солиқларнинг 94% электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та хорижий компаниялар ҳиссасига тўғри келади:

  • Meta- 22,6 млрд сўм;
  • Apple - 22,1 млрд сўм;
  • Google - 19,4 млрд сўм;
  • OpenAI - 2,9 млрд сўм;
  • Booking.com - 1,9 млрд сўм;
  • Tik-tok - 1,8 млрд сўм;
  • Neftlix - 896,2 млн сўм;
  • Assa - 797,1 млн сўм;
  • Zoom - 786,7 млн сўм;
  • Adobe - 530,8 млн сўм.

Электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid