Жанубий кореяликларга шимолликлар билан эркин мулоқот қилишга рухсат берилди
Кореянинг янги президенти Ли Чже Мён КХДР билан мулоқот орқали Корея ярим оролида тинчлик ўрнатишга ваъда берган.

Жанубий Корея расмийлари сўнгги ўн йилликлар ичида биринчи марта республика фуқароларига КХДР аҳолиси билан эркин мулоқот қилишга рухсат берди.
Бу ҳақда бирлашиш бўйича вазир Чунг Донг Ён маълум қилди.
"Эркин мулоқот ўзаро тушунишга, ўзаро тушуниш эса тинч-тотув яшашга олиб келади. Бу чора Корея Республикаси ҳукумати фалсафасини акс эттиради", - дейди вазир.
Чунг Донг Ённинг таъкидлашича, тақиқни бекор қилишдан мақсад корейслараро мулоқотнинг йўқлиги туфайли туфайли тўсиқ ҳолатларини тўлиқ бартараф этишдир. Энди Жанубий Корея аҳолиси бундай алоқалар ҳақида фақат расмийларни олдиндан хабардор қилишлари керак.
Таъкидлаш керакки, 11 июн куни Жанубий Корея КХДР билан чегарадаги овоз кучайтиргичлардан ташвиқот эшиттиришларини тўхтатди, чунки мамлакатнинг янги ҳукумати Пхенянга нисбатан сиёсий йўналишини ўзгартирмоқчи.
3 июн куни Жанубий Кореянинг янги президенти Ли Чже Мён КХДР билан мулоқот орқали Корея ярим оролида тинчлик ўрнатишга ваъда берди. Унинг фикрича, энг яхши стратегия бу "урушсиз ғалаба"дир.