Тадқиқот: денгиз бўйида яшаш умрни узайтиради
Соҳилбўйи ҳудудларида одатда юмшоқ иқлим, тоза ҳаво, дам олиш жойлари ва юқори даромад имконияти мавжуд.

Денгиз бўйида яшаш умр кўриш давомийлигини узайтириши мумкин, аммо дарё ёки кўл яқинида яшовчиларда бу таъсир кузатилиши қийин.
Америкалик тадқиқотчилар АҚШнинг 66 минг ҳудуди ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди. Уларнинг ишлари Enviromental Research журналида чоп этилган.
Тадқиқот муаллифлари иқлим, даромад, транспорт, ҳаво сифати ва урбанизация даражасини ҳисобга олган ҳолда сув ҳавзаларига яқинлик ва ўртача умр кўриш ўртасидаги муносабатни ўрганиб чиқдилар.
Натижалар шуни кўрсатдики, океан ёки кўрфаз яқинида яшаш умр кўриш давомийлигининг ошиши билан боғлиқ. Соҳил ҳудудларида одамлар қуруқликка қараганда ўртача бир йил кўпроқ яшайди.
Аксинча, ички сув ҳавзалари - кўллар ва дарёлар яқинида яшаш, айниқса шаҳарларда, аксинча, умр кўриш давомийлигининг қисқариши билан боғлиқ. Бу қарама-қаршилик экологик ва ижтимоий омиллар билан изоҳланади.
Соҳилбўйи ҳудудларида одатда юмшоқ иқлим, тоза ҳаво, кўпроқ дам олиш жойлари ва юқори даромадлар мавжуд. Ички сув ҳавзалари яқинидаги шаҳарлар ифлосланиш, аҳолининг ҳаддан ташқари кўплиги ва ижтимоий тенгсизликдан азият чекиши мумкин.
Муаллифларнинг таъкидлашича, шаҳарлар қуришни режалаштиришда нафақат табиий объектлар мавжудлиги, балки уларнинг ижтимоий ва экологик муҳитга қанчалик мос келишини ҳам ҳисобга олиш зарур. Сувга шунчаки географик яқинлик фойдани кафолатламайди - контекст муҳим аҳамиятга эга.