АҚШ ва ЕИ йирик савдо келишувига эришди
Европа Иттифоқи давлатлари АҚШдан 750 миллиард долларлик ҳарбий техника ва энергия ресурсларини сотиб олади.

АҚШ ва Евроиттифоқ йирик савдо келишувига эришди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен билан Шотландиядаги голф клубида учрашди.
Матбуот анжуманида Трамп Европа Иттифоқи давлатларидан АҚШГА импорт божлари камида 15 фоиз бўлишини, унга кўра, Европа Иттифоқи давлатлари АҚШдан 750 миллиард долларлик ҳарбий техника ва энергия ресурсларини сотиб олишини ҳамда Америка иқтисодиётига 600 миллиард доллар сармоя киритишини айтди.
Фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, томонлар фойдали битим тузишга муваффақ бўлишган.
Европа Иттифоқи АҚШ билан божларни 30 фоиздан 15 фоизгача пасайтириш бўйича келишув доирасида Россия нефт ва газидан воз кечиб, уларни Америка ёқилғиси билан алмаштиришга рози бўлди.
"15% - хурсанд бўладиган ҳолат эмас, лекин бу биз олишимиз мумкин бўлган энг яхши натижа", деди Еврокомиссия раҳбари.
Фон дер Ляйен хонимнинг сўзларига кўра, тарифлар Европанинг аксарият товарлари, жумладан, автомобиллар, яримўтказгичлар ва фармацевтика маҳсулотларига нисбатан қўлланилади.
Тарифларни пасайтириш эвазига Европа Иттифоқи Америка товарларини божсиз импорт қилишга, Қўшма Штатларга сармоя киритишни кенгайтиришга ва АҚШнинг энергия ва ҳарбий техникасига бўлган талабни кафолатлашга рози бўлди.