platina.uz
Жаҳон

Франция Фаластинни расман тан олади

Бу ҳақда президент Эммануэл Макрон Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббосга йўллаган мактубида билдирган. 

Франция Фаластинни расман тан олади

Франция Фаластинни расман тан олади.

Франция президенти Эммануэл Макрон сентябр ойида Ню-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясида Фаластин давлатини расман тан олишини айтди.

"Яқин Шарқда адолатли ва мустаҳкам тинчлик ўрнатиш бўйича тарихий мажбуриятига содиқ қолган ҳолда, мен Франция томонидан Фаластин давлатини тан олишга қарор қилдим. Бу ҳақда сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясида тантанали равишда эълон қиламан", деб ёзган Макрон ижтимоий тармоқда Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббосга йўллаган мактуби билан бирга.

"Зудлик билан ўт очишни тўхтатиш тартиби ўрнатилиши, барча гаровга олинганларни озод қилиш, Ғазо аҳолисига йирик гуманитар ёрдам етказилиши керак. ҲАМАСнинг демилитаризацияси ҳам кафолатланиши, Ғазо хавфсизлиги ва реконструкция қилиниши таъминланиши керак", - дея қўшимча қилди Макрон.

Фаластин расмийлари Макроннинг қарорини олқишладилар, Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху эса бу ҳаракат 2023 йил 7 октябр куни ҲАМАС ҳужумидан кейин “террорни мукофотлашини” айтди.

"Фаластин давлати бундай шароитда Исроил билан тинч-тотув яшаш учун эмас, балки уни йўқ қилиш учун трамплинга айланади. Фаластинликлар Исроилнинг ёнида давлат қуришга интилмаяпти, улар Исроил ўрнида давлат қуришга интилмоқда", - деди Нетаняху баёнотида.

Аввалроқ Исроил парламенти Ғарбий соҳилни аннекция қилишни маъқуллаганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid