platina.uz
Жаҳон

Озарбайжон Россияга қарши халқаро судга даъво киритади

Сўровларга қарамай, Боку етти ой ичида Актау яқинида содир бўлган авиаҳалокат юзасидан Россия томонидан аниқ жавоб олмаган. 

Озарбайжон Россияга қарши халқаро судга даъво киритади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Россияга қарши суд даъвоси тайёрланаётганини эълон қилди ва Украинани ишғолга рози бўлмасликка чақирди.

Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро судлар учун ҳужжатлар тайёрламоқда. Бу ҳақда Илҳом Алиев Шуша шаҳрида бўлиб ўтган медиа-форумда гапирди, деб хабар беради Minval.

Унинг сўзларига кўра, ҳалокат билан боғлиқ вазият “кундек равшан”.

Сўровларга қарамай, Боку етти ой ичида Актау яқинида содир бўлган воқеа юзасидан Россия томонидан аниқ жавоб олмади. Бундай позиция самарасиздир, дейди Алиев.

Бугун Озарбайжонда ҳақиқатни халқаро судларда ҳимоя қилиш учун етарли далиллар мавжуд. Президент шунингдек, Малайзия Боингида бўлгани каби, Озарбайжон қанча керак бўлса, шунча кутишга тайёрлигини таъкидлади.

Аввалроқ Минвал нашри россиялик ҳарбий хизматчига тегишли экани айтилаётган тушунтириш матнини эълон қилган эди. Унда айтилишича, самолёт Грозний осмонида Россия Мудофаа вазирлиги буйруғи билан уриб туширилган.

Алиев ўз нутқи давомида украиналикларга ҳам мурожаат қилиб, уларни ҳудудларни йўқотишга рози бўлмасликка чақирди. У ўз ерлари устидан назоратни қайтариб олган Озарбайжондан ўрнак олишни таклиф қилди.

2023 йилда Озарбайжон Қорабоғ устидан назорат ўрнатди, шундан сўнг деярли бутун арман аҳолиси минтақани тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Озарбайжон ва Россия муносабатлари ёмонлашди. Бунга Екатеринбургда икки кишининг ўлими сабаб бўлди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid