platina.uz
Жамият

Миробод тумани ички ишлар бошқармасининг бўлинма бошлиғи ушланди

У фуқарога нисбатан қўлланилган қамоқ чорасини гаров эҳтиёт чорасига ўзгартириб беришини айтган ва пул олган. Лекин ваъдасини бажара олмаган.  

Миробод тумани ички ишлар бошқармасининг бўлинма бошлиғи ушланди

Тошкентда ички ишлар бошқармасининг бўлинма бошлиғи ушланди.

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХ ва Бош прокуратура ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ички ишлар органлари тизимида қонунбузилиш ҳолати аниқланди.

Хусусан, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Миробод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувоффиқлаштириш бошқармасининг бўлинма бошлиғи, подполковник ҳарбий унвонида бўлган У.С. Яккасарой тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган фуқарога нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини гаров эҳтиёт чорасига ўзгартириб беришни ваъда қилиб, муқаддам айбланувчининг қариндошидан 18 минг АҚШ доллари олади.

Аммо, у берган ваъдасининг уддасидан чиқа олмагач, ушбу маблағнинг бир қисмини қайтараётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввал Сурхондарёда адвокат 50 минг доллар билан ушланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid