Тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди
Ушбу рўйхатдан абитуриентлар бинолар ҳақида барча маълумотларни олиши мумкин.

Кириш имтиҳонлари учун тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди.
Uzbmb сайтига тест синови ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар жойлаштирилди:
Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:
-тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг расми;
- ҳудудга кириш жойлари;
- тест синови ўтказиладиган жой номи;
- тест синови ўтказиладиган жой манзили;
- бино рақами;
- тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;
- жойларнинг Google харитадаги жойлашуви (геолокацияси).
Эслатиб ўтамиз, кириш имтиҳонлари 14 июлдан бошланади.
Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади.