platina.uz
Спорт

Тошкентда қувур ёрилиб кетиши оқибатида уч киши жароҳат олди

Ҳодиса иссиқ сув тармоғини босим остида текшириш жараёнида юзага келган.

Тошкентда қувур ёрилиб кетиши оқибатида уч киши жароҳат олди

Тошкентда қувур ёрилиши ортидан уч киши жароҳат олди.

Бугун, 10 июл куни тахминан соат 11:00 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Фаробий кўчаси ҳудудидан ўтувчи диаметри 800 мм бўлган сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетган.

ФВВ изоҳига кўра, ушбу ҳолат режавий тадбир асосида ўтказилган коммунал тармоқдаги иссиқ сув тармоғини босим остида текшириш жараёнида юзага келган.

Ҳозирда иссиқлик сув қувуридаги ушбу ҳодиса коммунал-техник авария-тиклаш бригадаси куч ва воситалари билан бартараф этилиб, носозлик оқибатларини тугатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ, ССБ ва коммунал соҳа ташкилотлари масъуллари ҳамда куч ва воситалари жалб қилинган.

Ҳодиса оқибатида 3 нафар фуқаро енгил тан жароҳати олган ва уларга воқеа жойида тиббиёт ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Уларни шифохонга олиб боришга эҳтиёж бўлмаганлиги сабабли, ўз уйларига рухсат берилган, дейилади хабарда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid