Ўзбекистон ФИФА рейтингида икки поғона юқорилади
Миллий жамоа Осиё жамоалари орасида эса 6-ўринни банд этган.

Ўзбекистон ФИФА рейтингида юқорилади.
ФИФА томонидан миллий жамоаларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ўрнидан икки поғона юқорилаб, 55-ўриндан жой олди.
Шунингдек, миллий жамоа Осиё жамоалари орасида 6-ўринни банд этган.
Июн ойида терма сафарда БАА билан дуранг ўйнади, Қатарни эса йирик ҳисобда мағлуб этди.
ФИФА рейтингини Аргентина ва Испания термалари бошқариб бормоқда. Кейинги поғоналарни Франция ва Англия эгаллаган.
Қўшни Қирғизистон 104, Қозоғистон эса 114-ўринни эгаллади.