platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда кучли иссиқдан сўнг ҳарорат пасаяди

10-11 июл кунлари ҳаво ҳарорати 31-36 даражагача тушиши кутилмоқда. 

Ўзбекистонда кучли иссиқдан сўнг ҳарорат пасаяди

Ўзбекистонда ушбу ҳафтадан ҳаво ҳарорати пасаяди.

Ўтган ҳафта республика бўйича кузатилган кучли иссиқдан сўнг, 7-11 июл кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 36-41 даражани, 8-9 июл кунлари 33-38 даражани, 10-11 июлда 31-36 даражани ташкил этади. Ўзбекистон жанубида ҳам ҳарорат пасаяди ва иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат 37-40 даражани ташкил этади.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди.

Фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 9-10 июл кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

7 июл куни ҳарорат асосан 39-41 даража, 8-9 июльда 35-38 даража, 10-11 июльда 32-37 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2-6 июл кунлари Ўзбекистонда жуда иссиқ ҳарорат кузатилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid