platina.uz
Жаҳон

Россия дунёда биринчи бўлиб "Толибон" ҳокимиятини тан олди

Бу ҳақда Путиннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов маълум қилди. 

Россия дунёда биринчи бўлиб "Толибон" ҳокимиятини тан олди

Россия дунёда биринчи бўлиб "Толибон" ҳокимиятини тан олди.

Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди, дея маълум қилди мамлакат президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов.

3 июл куни Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко Афғонистоннинг Россиядаги янги элчиси Гул Ҳасаннинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Афғонистон элчиси 1 июл куни Москвага етиб келди. Эртаси куни у ўз вазифасини бажаришга киришди. У 2021 йилда Толибон ҳокимиятга келганидан бери Афғонистоннинг Россиядаги биринчи элчиси бўлди.

Россия апрел ойида Афғонистондаги миссиясини элчихона даражасига кўтарди.

Янгиланиш Толибон Россияда тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилганидан кўп ўтмай амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил қудратга келган "Толибон"ни Ўзбекистон ҳам ҳозирча тан олгани йўқ.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid