Путин жосусларининг сири: улар Роналду видеоларидан қандай фойдаланган?
Германиянинг Марбург шаҳрида яшовчи эр-хотин Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланган.

Россия президенти Владимир Путин фойдасига ишлашда гумонланган жосуслар Москвага кодли хабарлар жўнатишнинг ноанъанавий усулини топгани маълум бўлди.
Улар Youtube'да футболчи Криштиану Роналду иштирокидаги видеолар остидаги изоҳлардан фойдаланишди.
Британиянинг The Sun нашри ниҳоятда мураккаб схеманинг ҳайратланарли тафсилотларини ошкор қилди.
Германиянинг Марбург шаҳрида яшовчи эр-хотин Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланган. Андреас ва Хайдрун Аншлаг Австрия паспортига эга бўлиб, улар қалбаки бўлиб чиқди ва ўзини Жанубий Америкадан келгандек кўрсатди. Андреас муҳандис бўлиб ишлаган, Хайдрун эса уйга қараган ва ота-онасининг ҳақиқий фаолиятига шубҳа қилмаган қизини тарбиялаган.
23 йил давомида бу жуфтлик Совет Иттифоқига, кейин эса Россияга махфий маълумотларни тўплаш ва узатиш учун йилига 80 минг фунт стерлинг олди. Улар 1989 йилда Берлин девори қулашидан олдин ҳам ишлаган, НАТО, Европа Иттифоқи ва БМТ тўғрисидаги маълумотларни узатган. Бунинг учун улар яширин жойларда қолдирган "ўлик почта қутилари" ва USB дискларидан фойдаланганлар.
Бироқ, интернетнинг ривожланиши билан айғоқчилар мулоқот қилишнинг янги усулини топдилар - ютуб. Улар @aplenkuh1 (“Алп тоғ сигир 1”) ҳисобини, Россия разведкаси эса @cristianfootballer аккаунтини яратдилар.
Улар Роналдунинг чиқишлари акс этган видеолар остидаги изоҳларда улар яширин хабарлар алмашишган.
Мисол учун, Аншлаг шундай деб ёзган эди: "Бу жуда яхши видео ва қўшиқ ҳам ажойиб". Россия разведкаси жавоб берди: "У шайтон каби югуради ва ўйнайди".
Немис терговчилари аниқлаганидек, бу иборалар рақамларга айлантирилган ва хабарларни очиш учун ишлатиладиган тиниш белгиларини ўз ичига олган. Бу Россия ўнлаб йиллар давомида ишлатиб келган жосуслар учун радио узатмаларининг рақамли аналоги эди.
2011 йил октябр ойида немис разведка идоралари айғоқчиларни фош қилувчи операция ўтказди. Ҳибсга олинган вақтда Хейдрун уй офисидаги узатувчи орқали кодланган хабарни олаётган эди ва махсус кучлар хонага бостириб кирганда, у зарбадан стулдан йиқилиб тушди.
2013 йилда суд Андреасни 6,5 йилга, Хейдрунни эса 5,5 йилга озодликдан маҳрум қилган. Бироқ 2015 йилда иккала айғоқчи ҳам қўйиб юборилиб, Россияга депортация қилинган.