platina.uz
Жаҳон

Дунёдаги энг қурғоқчил чўлда қор ёғди

Чўлда қурғоқчилик сабаб булутли кунлар деярли бўлмайди. Бу Атакамани расадхоналарни жойлаштириш учун мос жойга айлантирган. 

Дунёдаги энг қурғоқчил чўлда қор ёғди

Чили шимолидаги Атакама чўлига қор ёғди. Бу ҳақда ALMA обсерваторияси Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

"Ажабланарли! Дунёдаги энг қурғоқчил бўлган Атакама чўли қор билан қопланди!" дейилади обсерватория баёнотида.

Таъкидланишича, бу ҳодиса ўн йил ичида биринчи марта кузатилмоқда.

Атакамада ёғингарчиликнинг ўртача миқдори йилига 50 ммдан ошмайди. Маҳаллий аҳоли сув тўплаш учун "туман коллекторлари" дан фойдаланади - бу деворлари нейлон иплардан ясалган одам баландлигидаги цилиндрлардир.

Бир кун давомида қурилма томонидан йиғилган конденсат 18 литр ҳажмга этади.

Чўлда қурғоқчилик бўлгани учун булутли кунлар деярли бўлмайди. Бу Атакамани расадхоналарни жойлаштириш учун мос жойга айлантиради. У эрда жойлашган ALMA (Atacama Large Millimeter Array) дунёдаги энг катта ва энг қиммат астрономик объэкт ҳисобланади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid