platina.uz
Жамият

Урганч шаҳар прокуратураси терговчиси қўлга олинди

У жиноят иши айблов хулосасини судга юбормасдан, терговда тугатиб бериш эвазига пул ва турли буюмлар олишда гумонланмоқда.   

Урганч шаҳар прокуратураси терговчиси қўлга олинди

Урганч шаҳар прокуратураси терговчиси ушланди.

Урганч шаҳар прокуратураси катта терговчиси мансаб мавқеидан фойдаланиб пора талаб қилгани аниқланди. У Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан маҳаллий фуқарога нисбатан қўзғатилиб, ўзининг ҳамкасби томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят ишини айблов хулосаси билан судга юборилмасдан, терговда тугатиб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилади.

Натижада, катта терговчи 2025 йилнинг 16-28 май оралиғида 1000 АҚШ доллари, 10 млн. сўм, қиймати 1000 АҚШ долларига тенг бўлган 1 дона сейф ва 1 млн. 300 минг сўмлик 1 дона иш столи жамланмасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.

Аммо, фуқаро ўзига нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168 моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жинояти иши дастлабки терговда тугатилмасдан, айблов хулосаси билан судга юборилганлигини билгач, терговчидан муқаддам берилган пул маблағлари ва ашёларни қайтариб беришини талаб қилади.

Шундан сўнг, терговчи 1000 АҚШ доллари, қиймати 1000 АҚШ долларига тенг бўлган 1 дона сейф ва 1 млн. 300 минг сўмлик 1 дона иш столи жамланмасини фуқарога қайтариб берган вақтида ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда терговчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Аввалроқ хориждан келтирилган 8 кг гиёҳванд моддалар аниқланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid