platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Мўғулистонга ташриф буюради

Ушбу ташриф Ўзбекистон президентининг 1992 йилдан буён Мўғулистонга илк сафари бўлади.  

Шавкат Мирзиёев Мўғулистонга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев Мўғулистонга боради.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан 2025 йил 24-25 июн кунлари давлат ташрифи билан Мўғулистонда бўлади.

Ушбу давлат ташрифи Ўзбекистон Президентининг 1992 йилда икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан кейин Мўғулистонга биринчи ташрифи ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг 2024 йилда Ўзбекистонга давлат ташрифига жавоб ташрифидир.

Давлат ташрифи чоғида раҳбарлар расмий музокаралар ўтказади, икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва ривожлантириш, минтақавий ва халқаро майдонлардаги ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашади.

Мўғулистон Ўзбекистон билан дипломатик муносабатларни 1992 йил 25 январида ўрнатган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid