platina.uz
Жаҳон

Эрон АҚШ аралашувидан кейин Исроилга зарбалар берди

Тел-Авив ва Ҳайфа шаҳарларига ракета келиб тушгани видеотасвирлари пайдо бўлди. 

Эрон АҚШ аралашувидан кейин Исроилга зарбалар берди

Исроил АҚшнинг урушга аралашувидан кейин Эрондан ракета учирилганини хабар қилди.

Мамлакатнинг бир қисмида огоҳлантиришлар янгради. Тел-Авив ва Ҳайфа шаҳарларига ракета келиб тушгани видеотасвирлари пайдо бўлди.

Шунингдек, Эрон атом энергияси ташкилоти АҚШнинг мамлакат ядровий иншоотларига ҳужуми ортидан баёнот берди.

“Америка Атом энергияси бўйича халқаро агентлик доимий назоратида бўлган юқорида қайд этилган объектларга қилинган ҳужум учун масъулиятни кибермакон орқали ўз зиммасига олди”, — дейилади баёнотда.

Баёнотда ташкилот халқаро ҳамжамият АҚШнинг ҳаракатларини қоралаб, Эронни қўллаб-қувватлашига умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Эроннинг уч иншоотига зарбалар берди. Президент Трамп "Эронни тинчликка рози бўлишга" чақирди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid