platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга бориши кутилмоқда

Ташрифнинг аниқ санаси ҳозирча маълум эмас. 

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга бориши кутилмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга боради.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири, Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Лазиз Қудратовнинг 20 июн куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашувида маълум қилинган.

Вазир Ўзбекистон Президенти ҳукуматга Озарбайжонга ушбу ташрифни аниқ ва амалий мазмун билан бойитиш бўйича топшириқ берганини таъкидлади, дейилади хабарда.

Ташрифнинг аниқ санаси ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Беларусга бориши маълум бўлганди. 26-27 июн кунлари Минскда ЕОИИ форуми бўлиб ўтади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid