ТИВда Эрон ва Исроил элчилари билан учрашувлар ўтказилди
Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев элчилар билан Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл орқали ҳал этиш юзасидан фикр алмашди.

2025 йил 17 июн куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммадали Искандарий билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Минтақавий муаммолар, шу жумладан Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Шунингдек, Баҳромжон Аълоев Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Исроил муносабатларининг ҳолати ва уларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.
Минтақавий муаммолар, шу жумладан Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.