Ўзбекистон украиналик ўқувчи болаларга 2 мингта ўқув қуроллари тўплами совға қилди
Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси бу ҳақда маълум қилган.

Ўзбекистон украиналик биринчи синф ўқувчилар учун 2000 та ўқув қуроллари тўпламини совға қилди.
Бу ҳақда Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
Элчихона урушдан жабр кўрган оилаларнинг 97 нафар боласи учун ташкил этилган унутилмас таътил учун чин дилдан миннатдорчилик билдирди.
5 июндан 17 июнгача — икки ҳафта давомида улар Ўзбекистонда бўлди.
Украина элчихонаси Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан амалга оширилган ушбу таъсирли ташаббус халқлар ўртасидаги чуқур дўстлик ва бирдамликнинг ёрқин далили эканини билдирди.
“Саховатли гуманитар юк – бўлажак мактаб ўқувчиларимиз учун ажойиб совға бўладиган 2000 та биринчи синф ўқувчиси тўплами учун алоҳида ташаккур. Бундай ёрдам Украина учун бебаҳо бўлиб, қўллаб-қувватлашга муҳтож болаларга умид ва табассумлар ҳадя этади. Биз сизнинг инсонпарварлигингиз ва очиқлигингизни чуқур қадрлаймиз! Биргаликда биз мустаҳкам келажак қурамиз”, дейилади элчихона хабарида.