platina.uz
Жамият

Эрон Исроилга қарата жавоб зарбалари йўллади

Тел-Авив ва унинг атрофида ракеталар қулаган, Исроил Мудофаа вазирлиги жойлашган Кирия мажмуасига зарба берилди. 

Эрон Исроилга қарата жавоб зарбалари йўллади

13 июн кечқурундан бери Эрон қуролли кучлари Исроилдаги ўнлаб нишонларга жавоб зарбалари берди. Тел-Авив ва унинг атрофида ракеталар қулаган.

Эрон Тел-Авив марказидаги Исроилнинг асосий ҳарбий штаб-квартираси, қуролли кучлар марказий қўмондонлиги ва Мудофаа вазирлиги жойлашган Кирия мажмуасига зарба беришга муваффақ бўлди.

Исроил миллий тиббиёт хизмати раҳбари Маген Девид Адом маълумотларига кўра, камида 44 киши жароҳатланган.

Икки нафарининг аҳволи оғир, қолганлари шрапнелдан енгил ёки ўртача оғирликдаги жароҳатлар олган. Бир аёл вафот этди.

Эроннинг БМТдаги элчиси Амир Саид Иравонийнинг айтишича, Исроил ҳужумларида 78 киши, жумладан, юқори мартабали ҳарбий зобитлар ҳалок бўлган, 320 дан ортиғи яраланган, уларнинг аксарияти тинч фуқаролардир.

Бенямин Нетаняху навбатдаги видеомурожаатида эронликларни ўз ҳукуматига қарши чиқишга чақирди.

"Режим унга нима билан зарба берилганини билмайди. У ҳеч қачон бунчалик заиф бўлмаган. Бу сизнинг ўрнингиздан туриб, овозингизни эшитиш имкониятидир", - деди Нетаняху.

Исроилнинг ҳарбий операциясидан мақсад: Эроннинг ядровий ва ракета салоҳиятига жиддий зарар етказиш. Эрон эса ўзининг жавоб операциясини "Ҳақиқий ваъда 3" деб атади.

Исроил кучлари 13 июн куни Эрондаги бир нечта нишонларга, асосан ҳарбий ва ядровий объектларга ҳужум қилди. Зарбаларда ИРҚК ва Эроннинг юқори даражадаги ҳарбий қўмондонлари ҳамда тўққиз нафар ядро олими ҳалок бўлди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid