platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда яқин кунларда кучли жазирама кутилмоқда

Жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда ҳарорат 43-44 даражагача кўтарилади. 

Ўзбекистонда яқин кунларда кучли жазирама кутилмоқда

Ўзбекистон ҳудудида жазирама иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 16-19 июн кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.

16-17 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17-19 июнда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40-42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-44 даражагача кўтарилади.

Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid